
Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади?
30 ноябрь куни Ўзбекистон Суперлигасида 2024 йилги мавсум якунига етади. 26-турдан аввал фақат мамлакат чемпиони номи маълум. Кумуш ва бронза медал эгалари охирги турда маълум бўлади. Суперлигани тўғридан-тўғри тарк этадиган клуб номи ҳам ҳозирча аниқ эмас. Ўтиш ўйинида иштирок этувчи клублар ҳам 30 ноябрь кунги баҳслардан кейин маълум бўлади.Кумуш медал учун кимларда имконият бор: ОКМК, "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор".Бронза медал учун кимларда имконият бор: ОКМК, "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор".Яъни мана шу уч клубдан иккитаси медалларга эга чиқади. Читать дальше...