Самарқандда ёшлар орасида жонга қасд қилиш кўпайган
Ўзбекистондаги “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, Самарқандда ёшлар орасида ўз жонига қасд қилиш холатлари кўпайган. Самарқанд шаҳри, Ургут, Булунғур, Каттақўргон туманларида шу йилни биринчи чорагида ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ 60дан ортиқ ҳолат қайд этилган. Самарқандга сафар қилган "Эзгулик" жамияти раҳбари Васила Иноятова Озодлик билан суҳбатда ўз жонига қасд қилиш холатларининг аксари мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари орасида қайд этилганини айтди.