ru24.pro
Новости по-русски
Март
2016

Турк полицияси ИШИДга қўшилмоқчи бўлган ўзбекни ушлади

0
Туркия жанубидаги Ғозиантеп шаҳри полициясига кўра¸ 23 март куни  “Исломий давлат” жиҳодий гуруҳи сафига қўшилиш мақсадида Сурияга ўтишга уринган беш шахс қўлга олинган.


Турк матбуотининг ëзишича¸ қўлга олинганлар Россия¸ Тожикистон¸ Туркманистон ва Ўзбекистон фуқароларидир.


Россия Федерал хавфсизлик хизмати расмийлари 2015 йил охирида Сурия ва Ироқдаги жиҳодчилар сафида 2400 га яқин Россия фуқароси¸ 5000 га яқин марказий осиëлик жанг қилаëтганини эълон қилган эди.


Туркия полицияси ҳозирга қадар бир неча марта Суриядаги жиҳодчилар сафига кетаëтган ўзбекистонликлар қўлга олингани¸ қолаверса¸ ИШИДга одам ëллаш билан шуғулланаëтганларга қарши рейдлар ўтказилгани ҳақида хабар тарқатган эди.


Хусусан¸ 2015 йил октябрь ойида Истанбул махсус хизматлари ИШИДга жангари тайëрлаш билан шуғулланганликда гумонланаëтган мадрасада 53 нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаросини қўлга олган эди.


Турк матбуотига кўра¸ ушланганларнинг 24 нафари ИШИД сафига қўшилишга тайëрланаëтган вояга етмаган болалар бўлиб чиққан.