Эрдўғон: Брюсселдаги худкушлардан бири Туркиядан депортация қилинганди
Брюсселдаги терактлар ижрочиларидан бири ўтган йил ёзида Туркияда қўлга олиниб, депортация қилинганди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 23 март куни Анқарада ўтказилган матбуот анжуманида билдирди.
Эрдўғонга кўра, қўлга олинган шахс Ҳолландияга депортация қилинган, мамлакат расмийлари эса унинг манзилга етиб боргани ҳақида маълумот олганди. Туркия президенти бадарға қилинган шахснинг экстремистлар билан алоқаси борлиги ҳақида Бельгия расмийларига ҳам хабар берилганини урғулади.
- Бу одам хорижлик террорчи бўлгани ҳақидаги огоҳлантирувларимизга қарамасдан, Бельгия расмийлари унинг террорчилик фаолияти билан алоқасини аниқлай олмаганлар ва қўйиб юборганлар, - деди Туркия президенти.
Эрдўғон гумонланувчининг исмини айтмади, бироқ Туркия президенти девони ходими бу одамнинг Иброҳим ал-Бақравий бўлганини маълум қилди.