Жиззахда Арамаис Авакян устидан аппеляция маҳкамаси бошланди
Жиззах вилояти судида ИШИДга алоқадорликда айбланиб, 7 йилга қамалган армани насроний Арамаис Авакян устидан аппеляция суди бошланди. Унда феврал ойида Авакян билан бирга судланган 4 кишининг қуйи суд ҳукмидан норози бўлиб киритган аризаси кўрилмоқда. Февраль ойида жами 13 киши Пахтакор туманида ИШИДга хайрихоҳ террор гуруҳини тузиш ва ҳамюртларини "Исломий давлат"га йўллашга ҳозирлик кўришда айбланиб судланган, улардан 5 нафари қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.