Ўзбек мулозимларини тавсиявий қарор билан коррупциядан тийиб бўладими?
Бош вазир Шавкат Мирзиëев 2 март куни имзолаган янги қарорга кўра¸ давлат хизматчиларига “яқинлари манфаатини ҳимоя қилиш ëки бевосита тижорий фаолият билан шуғулланиш” тақиқланади.
Озодликнинг Қурултой эшиттириши қатнашчилари дунë тажрибасидан мисоллар келтириб “Мулозимлар нафсини тийдириш механизми” тавсиявий қарор билан эмас балки¸ ижроси таъминланган қонун билан амалга ошириш мумкин деган хулосага келишди.