Фарғонада "камолотчи"лар аёлларга бепул ҳаммоллик қилмоқда
8 март куни Фарғона шаҳрида “Камолот” ташкилоти фаоллари бозорга келган аёлларни юкини қўлидан олиб, машинагача ёки автобус бекатигача ташиб бермоқда. Қўқон шаҳрида халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жамоат транспорти аёлларни манзилига бепул элтиб қўймоқда. Хоразмдаги автомойкаларда аёл ҳайдовчиларнинг машиналари бепул ювилмоқда. Пойтахт Тошкентда эса кино ва эстрада юлдузлари 8 март куни аёлларга бепул ҳизмат қилиш учун такси рулига ўтирди.