ru24.pro
Новости по-русски
Март
2016

Швеция суди Обид қорига суиқасд ишида яна бир ўзбекни ҳибсга олишга ордер берди

0
Остершунд суди ўзбекистонлик уламо Обид қори Назаровга суиқасд иши доирасида асли ўзбекистонлик Россия фуқароси Тигран Капланов (Умид Аминов)ни ҳибсга олишга ордер берди. 4 март кунги маҳкама қарори билан бу шахс Обид қорини отган Ўзбекистон фуқароси Юрий Жуковскийни ёллашда гумон қилинмоқда. Капланов номи Истанбулда отиб кетилган ўзбек имом Абдуллоҳ Бухорий ишида ҳам асосий фигурантлардан бири сифатида кўрилмоқда.