Қирғиз чегарачилари 129та “Samsung Galaxy”ни Ўзбекистонга ўтказмади
Шанба куни Қирғизистон чегарачилари Ола- Буқа чегара отрядида Ўзбекистонга олиб ўтилаётган 129 дона “Samsung Galaxy” смартфонини ушлаб қолди.
CA-NEWS агентлиги маълумотига кўра, 2 миллион қирғиз соми (тахминан 28000 АҚШ доллари) миқдоридаги ушбу смарфонлар Қирғизистондан Ўзбекистонга ноқонуний тарзда олиб ўтилаётгани аниқланган.
Контрабандачи шахс ёнидан яна 1 миллион сом (тахминан 14000 АҚШ доллари) миқдоридаги тиббий препаратлар топилган.
Қирғизистонлик экани айтилаётган ушбу шахс ҳибсга олиниб, ҳозирда унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.