“Соғлом она ва бола йили” учун деярли 7,5 триллион сўм ва 194, 4 миллион доллар ажратилди
Ўзбекистонда “Соғлом она ва бола йили” лойиҳаларини амалга ошириш учун 7 триллион 483 миллиард 300 миллион сўм ва 194 миллион 400 минг доллар маблағ ажратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти аёлларни 8-март-Халқаро хотин-қизлар куни билан қутлаган табригида маълум қилди.
Табрикда айтилишича, Ўзбекистон ҳукумати аёллар ва қизларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун барча имкониятларни яратиб бермоқда. Жумладан, 2015 йилда тадбиркор аёлларга 1 триллион 255 миллиард сўм кредит берилган. Бу эса 2014 йилга нисбатан 130 фоизга кўпдир.
Президент ўз табригида ўтган йили коллежларни битирган 230 мин қиз ишга жойлаштирилгани, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган 6 минг қизга 51 миллиард сўмдан кўпроқ кредит берилганини ҳам таъкидлаган.