ru24.pro
Новости по-русски
Март
2016

Бағдод яқинида ИД бомбасидан камида 47 киши ҳалок бўлди

0
Ироқ пойтахти Бағдод яқинида 6 март куни бомба ўрнатилган автомашина портлатилиши оқибатида камида 47 одам ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди.


Портлаш Бағдод жанубидаги Хилла шаҳрига кираверишдаги назорат-ўтказиш пунктида одамлар кўп бўлган пайтда содир этилган.


Портлаш учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олди.


Associated Press агентлигининг билдиришича, ҳалок бўлганларнинг 39 нафари тинча аҳоли, 8 нафари ҳарбийдир. Бундан ташқари камида 60 одам яраланган ва 50та автомобил пачоқланган.


БМТнинг ҳисоб –китобича, ўтган ойда “Исломий давлат” гуруҳи содир этган террор ҳаракатларида Ироқда камида 670 одам ҳалок бўлган.