Қирғиз парламентида аёллар сони камайди
Қирғизистон парламенти ва маҳаллий кенгашлардаги депутат аёллар сони сўнгги пайтда кескин қисқариб кетди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг “Аёлларга нисбатан зўравонликни ҳамжиҳатликда тўхтатайлик” кампанияси хабарномасида айтилади. Қирғизистон қонунчилигида парламентда аёлларга 30 фоизлик вакиллик квотаси ажратиш кўзда тутилган, бироқ амалда бу минимал талаб бажарилмаяпти. “2007 йилда [Қирғизистон парламентида] депутат аёллар сони 25,5 фоизни, 2010 йилда 22,3 фоизни ташкил қилган, 2015 йилда эса 19 фоизни ташкил қилди”, дейилади хабарномада. Читать дальше...