Андижонда ҳайдовчи 52 та радарни пневматик милтиғи билан ишдан чиқарди
0
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида 52 та радар камерани тош билан уриб синдирганини айтган фуқаронинг мурожаати тарқалди.
«Аччиқ устида, жарималар кўп келаверганига, кўчада – марказий жойларда турган жами 52 та камерага зарар келтирдим. Экспертлар жами зарарни ўрганиб чиқиб, 1 миллиард сўм зарарни елкамга илиб қўйишди. Зарар кўриб, каттароқ зарарга тушиб қолганимни билмай қолдим. Машинам ҳам жарима майдонида. Шу ёшимга келиб 1 миллиард пул ушламаганман», – дейди у.
Шунингдек, у ўз мурожаатида пластик карта рақамларини қолдириб, фуқаролардан зарарни қоплаш учун имкон қадар моддий ёрдам сўраган.
Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати берган изоҳида мазкур ҳолатни тасдиқлаб, 1976 йилда туғилган Маҳмуджон Сирожиддинов Андижон шаҳридаги чорраҳаларга ўрнатилган камераларга пневматик милтиқ билан зарар етказганини маълум қилди.
«М.С. Андижон шаҳри ҳудудидаги 29 та чорраҳага ўрнатилган «TELECOM SOFT» МЧЖга тегишли бўлган 51 дона «Hikvision» русумли йўл ҳаракати қоидалари бузилганини аниқлайдиган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилиш дастурий-техник воситалари ва 1 дона «Hikvision» русумли радар комплексига, ўзига тегишли бўлган «SRKET» русумли пневматик милтиқдан ўқ отиш орқали қасддан шикаст етказган.
Иш бўйича ўтказилган суд-товаршунослик экспертизаси хулосасига кўра, моддий зарар миқдори жами 1 миллиард 147 миллион сўмни ташкил қилади», – дейилади Андижон вилояти ИИБ тақдим этган маълумотда.
Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан ушбу фуқарога нисбатан Жиноят кодекси 173-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ИИБ расмийсига кўра, айбланувчига нисбатан ҳозирча ҳеч қандай эҳтиёт чораси қўлланмаган.
Жиноят кодексининг 173-моддаси «в» бандида – «кўп миқдорда зарар етказган ҳолда» ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш ҳаракати учун жавобгарлик белгиланган. Ушбу ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 75 баробари миқдоридан жаримадан бошлаб 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари мавжуд.
Очиқ маълумотларга кўра, Андижон шаҳридаги зарар етказилган радарларни ўрнатган ташкилот – «TELECOM SOFT» МЧЖ Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган. Компютер дастурлаштириш соҳасидаги фаолият юритади, компаниянинг 90 фоиздан ортиқ ҳиссага эга таъсисчи – «O`ZBEKTELEKOM» АЖ ҳисобланади.