ru24.pro
World News
Июль
2022

Ўзбекистонда чет тилидан ижодий имтиҳон саналари эълон қилинди

0

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 2022 йил 23—26 июль кунлари оралиғида 6 та олий таълим муассасасининг тегишли бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар қилди.

Қайд этилича, имтиҳонлар 2 босқичда ташкил этилади:

1-босқич (ёзма қисми) — тинглаб тушуниш, ўқиш ва ёзиш кўникмаларини баҳолаш имтиҳонлари қоғоз шаклда;
2-босқич — гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари эса ДТМнинг махсус дастури орқали белгиланган жойларда электрон тарзда бўлиб ўтади.
Абитуриентлар қачон, қаерда имтиҳонда иштирок этишини «my.dtm.uz» сайти орқали шахсий кабинетидан билишлари ва имтиҳонда иштирок этиш учун рухсатномани (абитуриент қайд варақасининг қуйи қисмида) юклаб олиши мумкин.
Абитуриентлардан имтиҳон ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида ярим соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатнома билан келишлари сўралади.

Имтиҳон ўтказиладиган жойлар билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.