ru24.pro
Sport 24/7
Март
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Розенёр «Челси»да узоқ муддатли муваффақият қурмоқчи

0

«Челси» бош мураббийи Лиам Розенёр клубдаги келажаги ва олдига қўйган мақсадлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли англиялик мутахассис январ ойининг бошида лондонликлар бошқарувини қўлга олган. Унинг «кўклар» билан шартномаси 2032 йил ёзигача мўлжалланган.

«Ҳозир шу ўриндиқда ўтирибман ва, албатта, имкони борича узоқроқ шу ерда қолишни хоҳлайман. «Челси»да кўп йиллар ишлаш ниятим бор. Бу фақат мен ҳақимда эмас — футболчилар, эгалар, ходимлар ва спорт директорларига ҳам тегишли. Мен узоқ муддатли ва жуда муваффақиятли лойиҳанинг бир бўлаги бўлишни истайман. Шу сабаб бу чақириқни қабул қилдим», — журналист Бобби Винсент Розенёр сўзларини келтирди.

Бугун «Челси» АПЛ доирасида сафарда «Арсенал»га қарши майдонга тушади.