ru24.pro
Sport 24/7
Февраль
2026

«Интер»дан ижарадаги Карбони оғир жароҳат олиб сафдан чиқди

0

Миланинг «Интер» клубидан «Расинг Авельянеда»га ижара асосида келган ҳужумкор ярим ҳимоячи Валентин Карбони узоқ муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентина ахборот манбаларига кўра, 20 ёшли футболчининг тиззасидаги олдинги хоқсимон пай шикастланган. Унинг тикланиши 6–8 ой давом этиши кутилмоқда.

«Расинг» Карбонини январ ойида «Интер»дан ижарага олганди ва келишув жорий йил декабр охиригача амал қилади. Мавсумнинг биринчи ярмида у «Женоа» сафида 15 та учрашув ўтказиб, битта гол урган. Истеъдодли аргентиналикнинг «нерадзуррилар» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ўрталаригача мўлжалланган.