ru24.pro
Sport 24/7
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24
25
26
27
28

Мареллича: Милан мағлубиятидаги гол бекор қилиниши керак эди

0

Италия А Серияси собиқ ҳаками Лука Марелли Парма билан учрашувда Милан дарвозасига урилган баҳсли гол юзасидан фикр билдирди. 26-тур баҳси 0:1 ҳисобида якунланди, ягона гол эса футбол жамоатчилигида катта мунозараларга сабаб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

DAZN’да ҳакамлик бўйича етакчи таҳлилчи сифатида ишлайдиган Марелли эпизодни икки асосий ҳолат орқали баҳолади: Троило ва Бартесаги ўртасидаги тўқнашув ҳамда гол олдидан Валентининг дарвозабон Майк Менян ҳаракатига халақит бериши. Унинг айтишича, Троило — Бартесаги вазиятида қоида бузилиши аниқ кўринмаган, бироқ Валенти Менянга йўлни тўсиб, унинг ҳаракатланишига атайлаб ҳалал берган.

“Қоидалар нуқтаи назаридан бу гол ҳисобланмаслиги керак эди”, — дея Мареллининнг сўзларини келтиради TuttoMercatoWeb.

Натижадан сўнг Парма турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда, Милан эса 2-поғонани эгаллаб турибди ва етакчи Интердан 10 очко ортда қолган.