Анчелотти Роналдунинг профессионализмига алоҳида баҳо берди
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди ва унинг меҳнатсеварлиги ҳамда интизомини алоҳида таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Анчелоттининг айтишича, Роналду у ишлаган футболчилар орасида энг профессионал ижрочилардан бири. Мураббий Cadena SER нашрига берган изоҳида португалиялик юлдуз билан бўлган суҳбатни эслаб ўтди: “Бир сафар у менга: ‘Жуда кўп сув ўсимликни ўлдиради’, деганди. Футбол жисмонан жуда кўп нарса талаб қилади, аммо тикланиш ҳам ниҳоятда муҳим. Кўплаб жароҳатлар айнан ортиқча юклама оқибатида келиб чиқади”, — деди Анчелотти.
Ҳозир 41 ёшли Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клубида тўп сурмоқда. Унинг шартномаси 2027 йил ўрталаригча мўлжалланган. Роналду фаолияти давомида беш бор “Олтин тўп” совринини қўлга киритган.
