Роналду ёзда Европа грандига қайтиши мумкин
Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан келишмовчиликни ортда қолдирди ва бойкотдан сўнг яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда юлдуз ҳужумчи клубини ўзгартириши эҳтимоли яна кун тартибига чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш Европанинг бир қатор топ-клублари билан боғланиб, 41 ёшли португалиялик футболчини ёзги трансфер ойнасида таркибга қўшишни таклиф қилмоқда.
Бир неча йил аввал ОАВда Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан кейин юзага келган келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзилганди. Бироқ Transfermarkt маълумотларида Криштиану ҳануз Мендеш агентлигининг мижози сифатида қайд этилган.
Роналдунинг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
