«РБ Лейпциг» асосий посбонидан бир муддатга айрилди
Германиянинг «РБ Лейпциг» клуби тажрибали дарвозабон Петер Гулачи ни камида бир ярим ойга йўқотди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Венгриялик посбон яқинда «буқалар»нинг «Волфсбург»га қарши уй учрашувида жароҳат олди ва биринчи бўлимдаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.
Яхши томони, Гулачига жарроҳлик амалиёти керак эмас. Унда чап тиззадги медиал коллатерал боғлам узилгани аниқланган. Дарвозабон жорий мавсумда 22 расмий ўйинда майдонга тушиб, уларнинг 10 тасида дарвозаси дахлсиз қолган.
Бундеслига турнир жадвалида «РБ Лейпциг» ҳозирча 40 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.
