ru24.pro
Sport 24/7
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Беллингем фаолиятидаги энг оғир аламни эслади

0

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем фаолиятида ҳануз ёдидан чиқмайдиган энг катта омадсиз лаҳза ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Англиялик футболчи Дортмунднинг «Боруссия»сида ўйнаган пайтида Бундеслигада чемпионлик сўнгги турда қўлдан чиқиб кетганини эслади. «Майнс» устидан ғалаба «асаларилар»ни чемпион қилиши мумкин эди, бироқ учрашув 2:2 ҳисобида якунланди ва олтин медаллар яна «Бавария»га насиб этди.

«Ҳали ҳам мени қувиб юрадиган омадсизликми? «Боруссия» билан мавсумнинг охирги кунида бой берилган чемпионлик. Эслатганингиз учун раҳмат», — дея Беллингемнинг сўзларини Madrid Zone келтирди.

Беллингем 2023 йил ёзида, Германиядаги ўша драматик якундан кўп ўтмай «Боруссия»дан «Реал»га кўчиб ўтганди.