Беллингем карьерасидаги энг оғриқли омадсизликни эслади
Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем фаолиятида ҳануз унутилмайдиган энг аламли эпизодни тилга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Англиялик футболчи Дортмунднинг «Боруссия»си сафида Бундеслигада сўнгги турда қўлдан бой берилган чемпионликни ёдга олди. Ўша куни «Майнс» устидан ғалаба «асаларилар»ни чемпионга айлантирарди, бироқ учрашув 2:2 ҳисобида якунланди ва олтин медаллар яна «Бавария»га насиб этди.
«Ҳали ҳам ортимдан қувиб юрадиган омадсизлик? «Боруссия» билан мавсумнинг охирги кунида қўлдан кетган чемпионлик. Эслатганингиз учун раҳмат», — дея Беллингемнинг сўзларини Madrid Zone келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Беллингем 2023 йил ёзида — Германиядаги ўша драматик якундон кўп ўтмай — «Боруссия»дан «Реал»га кўчиб ўтганди.
