ru24.pro
Sport 24/7
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Мартин Палермо Лаутаро Мартинесни Европадаги энг зўр ҳужумчи деди

0

Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мартин Палермо миланлик “Интер” форварди, ватандоши Лаутаро Мартинес ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Палермонинг таъкидлашича, у Мартинесни ҳозирда Европадаги энг кучли ҳужумчи деб ҳисоблайди. “Лаутаро доим рақиб дарвозасини кўзлайди, кўп гол уради. Керак бўлса орқароққа қайтиб, жамоанинг комбинацион ўйинида ҳам фаол қатнашади: майдонда кўп ҳаракат қилади, қанотларга пас узатади ва бўш зоналарга тезликда ёриб киради”, — дея унинг сўзларини Football-Italia келтирди.

А Сериянинг жорий мавсумида 28 ёшли форвард 24 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол ва 4 та голли узатма қайд этган.