ru24.pro
Sport 24/7
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

«Марсель» бош мураббийлигига яна бир номзодни кўриб чиқмоқда

0

Франциянинг «Марсель» клуби Роберто Де Дзерби билан хайрлашгач, бош мураббий масаласида навбатдаги вариантни белгилаб олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Foot Mercato хабарига кўра, Саудия чемпионатида ишлаётган Сержиу Консейсау билан бир қаторда, клуб Ҳабиб Бейе номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.

Бейе аввалроқ «Ренн»да бош мураббий бўлиб ишлаган. У 9 февраль куни сўнгги тўрт ўйиндаги қониқарсиз натижалар сабаб лавозимидан четлатилганди.

Ҳозирда «Марсель» 21 турдан сўнг 39 очко билан чемпионат жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Ундан юқорида «Лион» (42), «Ланс» (49) ва «ПСЖ» (51) жойлашган.