ru24.pro
Sport 24/7
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Буффон Пио Эспозитони Италия футболининг катта умиди деди

0

Туриннинг “Ювентус” клуби ва Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон ҳозирги пайтдаги энг истиқболли италиялик футболчи кимлигини айтди. Унинг фикрича, бу — “Интер” ҳужумчиси Пио Эспозито. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Буффон ёш футболчи яқин келажакда катта саҳнада ўзини кўрсатишига ишонмоқда ва у жаҳон чемпионатидаёқ порлаши мумкинлигини таъкидлади.

“Эспозитони шахсан кузатганман ва у менда жуда катта таассурот қолдирди. У камтар ва профессионал, мотивацияга тўла, доимо иштиёқ билан ўйнайди. Мен уни Италия терма жамоасининг жаҳон чемпионати таркибига ҳеч иккиланмасдан олган бўлардим”, — дея Буффоннинг сўзларини calcionapoli1926.it келтирди.

Эслатиб ўтамиз, “Интер” айни пайтда Италия чемпионати турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.