ru24.pro
Sport 24/7
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Буффон Пио Эспозитони Италия футболининг катта умиди деб билди

0

Туриннинг «Ювентус» клуби ва Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон ҳозирги пайтда энг истиқболли италиялик футболчи кимлигини айтди. Унинг фикрича, бу — «Интер» ҳужумчиси Пио Эспозито. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Буффон ёш футболчи яқин келажакда, хусусан, жаҳон чемпионатида ўзини ёрқин кўрсатишига умид билдирди.

«Мен Эспозитони шахсан кузатдим ва у менда жуда катта таассурот қолдирди. У камтар, профессионаллиги юқори, мотивацияга тўла ва иштиёқ билан ҳаракат қилади. Мен уни жаҳон чемпионатига Италия терма жамоаси таркибига ҳеч иккилланмасдан олардим», — дея Буффоннинг сўзларини calcionapoli1926.it келтирди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Интер» Италия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.