ru24.pro
Sport 24/7
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Жезуш Роналдуга дам берди ва у навбатдаги ўйинда йўқ

0

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан сўнг тез орада сафга қайтиши кутилганди, бироқ бу ўйинда ҳам у рўйхатда бўлмайди.

Жезушнинг айтишича, жамоа зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилган. Мураббий бунинг ортидан чемпионатдаги «Ал-Фатҳ»га қарши муҳим тўқнашув турганини таъкидлади.

«Роналду дам олиши янгилик эмас. Бу Саудия Арабистони ташқарисидаги учрашувларда у майдонга тушмай қоладиган илк ҳолат ҳам эмас», — дея Жезушнинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Саудия чемпионатида «Ал-Фатҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.