ru24.pro
Sport 24/7
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Почеттино АПЛни ютишга ва яна Англияга қайтишга ишонади

0

“Тоттенҳэм”нинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино Англия Премьер-лигасини соғингани ва бу мусобақага албатта қайтиш ниятида эканини яширмади. Мутахассис ўзини АПЛда яна катта натижалар учун тайёр деб билмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Почеттинонинг айтишича, Премьер-лигани қўлга киритиш унинг энг катта орзуларидан бири. “Мен яна уриниб кўраман. АПЛни ютиш — менинг орзуим. Қачон ва қайси жамоа билан эканини билмайман, аммо бунга тайёрман. Ҳозир мураббийлик фаолиятимнинг энг пишиқ давридаман”, — дея унинг сўзларини derbyderbyderby.it келтиради.

Ҳозирда Почеттинонинг собиқ жамоаси бўлган Лондоннинг “Тоттенҳэм” клуби чемпионат турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда.