ru24.pro
Sport 24/7
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Бенземадан дебютдаёқ хет-трик!: "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба (видео)

0

Саудия Арабистони чемпионатининг 21-тури доирасида пешқадам «Ал Ҳилол» навбатдаги куч намойишини амалга оширди. Риёдликлар сафарда турнир жадвалининг пастки қисмида бораётган «Ал Аҳдуд» меҳмони бўлиб, рақиб дарвозасига жавобсиз 6 та гол йўллади.

Ушбу баҳсда асосий қаҳрамон — «Ал Ҳилол» сафида илк учрашувини ўтказган франциялик ҳужумчи Карим Бензема бўлди. Дебют ўйинидаёқ у ҳет-трик расмийлаштириб, устига-устак бир голга ҳам ассист қўшди ва табиий равишда беллашувнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.

Ҳисоб 31-дақиқада очилди: Бензема вазиятдан усталик билан фойдаланиб, «Ал Ҳилол»ни олдинга олиб чиқди. Иккинчи таймда риёдликлар янада тезлашди: 60 ва 64-дақиқаларда Бензема яна икки бор рақиб ҳимоясини “йиртиб”, ўз номи ёзилган ҳет-трикни мукаммал қилиб қўйди.

Шундан кейин ҳам «Ал Ҳилол» тўхтаб қолмади. 70-дақиқада Малком ўз имкониятини голга айлантирди. Орадан кўп ўтмай, 74-дақиқада Салим Ад Досари ҳисобни янада йириклаштирди. Учрашувга эса 90+3-дақиқада яна Салим Ад Досари якуний нуқтани қўйди — 0:6.

Саудия Пролигаси. 21-тур. 5 феврал
Ал Аҳдуд — Ал Ҳилол 0:6
Голлар: Бензема (31, 60, 64), Малком (70), Салим Ад Досари (74, 90+3).
Ал Ҳилол — Буну, Ал Ями (Дариси, 78), Лажами, Кулибали (Ал Мутаири, 84), Эрнандес (Ал Ҳавсави, 71), Милинкович-Савич (Буабре, 84), Невеш, Носир Ад Досари, Малком, Салим Ад Досари, Бензема (Мандаш, 71).

Қисқаси, «Ал Ҳилол» пешқадамликка хос тарзда — ишончли, совуққон ва ҳужумда жуда самарали ўйин кўрсатди. Бензема эса дебютдаёқ “мен бу ерга шунчаки келмаганман” деган мессежни жуда баланд қилиб юборди.