ru24.pro
Sport 24/7
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
30
31

Ўзбекистон бокс федерацияси ва Asian Boxing ҳамкорлик меморандуми имзолади

0

Ўзбекистон бокс федерацияси ҳамда Осиё бокс конфедерацияси (Asian Boxing) республикада боксни ривожлантириш ва халқаро тажрибани амалиётга жорий этишга қаратилган икки томонлама ҳамкорлик меморандумини имзолади. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.

Ҳужжат Asian Boxing президенти Пичай Чунхавжира Ўзбекистонга ташрифи доирасида расмийлаштирилди. У ташриф билан Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида иштирок этиш учун келган.

Учрашувда Asian Boxing раҳбари Ўзбекистон бокс федерацияси биринчи вице-президенти, шунингдек Asian Boxing вице-президенти Сакен Полатов билан музокара ўтказди. Томонлар ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилиб, яқин давр учун устувор вазифаларни келишиб олди.

Меморандумда мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида замонавий бокс марказларини ташкил этиш, спортчилар ва ҳакамлар тайёргарлигини кучайтириш ҳамда самарали машғулот методикаларини жорий этиш кўзда тутилган. Шунингдек, хорижий мураббий ва мутахассисларни жалб қилиш, маҳаллий кадрлар малакасини ошириш учун халқаро ўқув-машғулот йиғинларини йўлга қўйиш режалаштирилган.