ru24.pro
Sport 24/7
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28
29
30
31

Дро Фернандес «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтганини изоҳлади

0

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Дро Фернандес фаолиятини «Барселона»дан «ПСЖ»да давом эттиради. Франция чемпионлари 18 ёшли футболчи билан 4,5 йиллик шартнома имзолаганини расман эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Трансфер расмийлашгач, Фернандес Париж клубига қўшилганидан мамнун эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, «ПСЖ»га келиш — ўзи ва оиласи учун катта фахр, у бу жамоани болалигидан кузатиб келган, клуб тарихини яратган афсоналар эса уни янада руҳлантирган. Дро янги жамоасида майдонда бор кучини беришга тайёрлигини таъкидлади.

Ҳозирда «ПСЖ» Франция чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.