ru24.pro
Sport 24/7
Январь
2026

Игор Дивеев Подолски ва Ўзил тушган суратни улашди

0

«Зенит» ва Россия терма жамоаси ҳимоячиси Игор Дивеев ижтимоий тармоқларда йиллар аввал олинган суратни эълон қилди. Кадрда 10 ёшли Дивеев Германия терма жамоаси футболчилари билан бирга акс этган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Суратда Лукас Подолски, Бастиан Швайнштайгер ҳамда Месут Ўзилни кўриш мумкин. Фото 2010 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Россия — Германия учрашуви олдидан олинган.

Дивеев ўша пайтда майдонга футболчилар билан бирга чиққанини эслаб, бу унинг терма билан илк бор майдонга чиқиши бўлганини ёзди: «Терма жамоамиз билан майдонга илк чиқишим! Фақат Подолски, Швайнштайгер ва Ўзил билан бирга», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, 2009 йил октябрида Москвадаги «Лужники» стадионида ўтган ўйинда Россия Германияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган, ягона гол муаллифи Мирослав Клозе бўлган.