ru24.pro
Sport 24/7
Январь
2026

Гвардиола «Манчестер Сити»даги таркибидан мамнун эканини айтди

0

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг ҳозирги ҳолати ва футболчиларининг савиясини жуда юқори баҳолади. Мутахассис бу ҳақда жума кунги матбуот анжуманида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гвардиоланинг таъкидлашича, унинг қўл остида жуда кучли таркиб бор ва у бунни шубҳасиз «фантастик жамоа» деб ҳисоблайди.

Айни пайтда «Манчестер Сити» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Гвардиола шогирдлари навбатдаги учрашувини 24 январ куни «Вулверҳемптон»га қарши ўтказади. Беллашув 20:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.