ru24.pro
Sport 24/7
Январь
2026

Жамолиддин Ходжаниёзов «Сурхон» билан битимни яна икки йилга узайтирди

0

Марказий ҳимоячи Жамолиддин Ходжаниёзов «Сурхон» билан келишувини яна икки мавсумга узайтирди. 29 ёшли футболчи жамоа сафида 2024 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

6 январ ҳолатига кўра, ҳимоячининг трансфер қиймати 300 минг евро (352 минг доллар) деб баҳоланган. Ходжаниёзов «Сурхон»даги бир ярим йил давомида 39 та учрашувда майдонга тушди.

Бунга қадар у Санкт-Петербургнинг «Зенит», Қозоннинг «Рубин», Калининграднинг «Балтика» клублари ҳамда Даниянинг «Орхус» жамоасида ўйнаган. Шунингдек, футболчи Россия U-17 терма жамоаси таркибида Европа чемпионлиги унвонини ҳам қўлга киритган.

Клуб матбуот хизмати Ходжаниёзовнинг тажрибаси ва етакчилик фазилатлари жамоа учун муҳим экани, у ёш футболчилар учун намуна бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.