«Галатасарай» «Наполи» ярим ҳимоячиси Ноа Лангга кўз тикди
Нидерландиялик ярим ҳимоячи Ноа Ланг А Сериядан Туркия Суперлигасига кўчиб ўтиши мумкин. Il Mattino хабарига кўра, футболчини ўз сафига қўшиб олиш ниятида бўлган клуб — Истанбулнинг «Галатасарай» жамоаси. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, «Наполи» бош мураббийи Антонио Конте футболчини қўйиб юборишга шарт қўйди: Ланг кетадиган бўлса, унинг ўрнини босадиган муносиб ўйинчи жамоага олиб келиниши керак. Эслатиб ўтамиз, Ланг «Наполи» сафига ўтган ёзда қўшилган эди.
«Наполи» амалдаги Италия чемпиони ҳисобланади. Бироқ ҳозирда жамоа А Серия турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.
