ru24.pro
Sport 24/7
Январь
2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

«Челси» бош мураббийлигига асосий номзод номи айтилди

0

2026 йилнинг илк кунида «Челси» бош мураббий алмашаётганини расман эълон қилди: лондонликлар Энсо Мареска жамоани тарк этганини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Independent хабарига кўра, Маресканинг энг асосий вориси сифатида 41 ёшли мутахассис Лиам Розенор кўрилмоқда. У ҳозирда Францияда «Страсбург» клубини бошқармоқда.

Айни пайтда «Челси» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Жамоанинг навбатдаги лигадаги учрашуви 4 январ куни сафарда «Манчестер Сити»га қарши ўтади, ўйин 22:30 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

2025 йил якунидаги сўнгги баҳсда «Челси» «Борнмут» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.