Дмитрий Губерниев йил қаҳрамони сифатида Сафоновни кўрсатди
Таниқли спорт шарҳловчиси Дмитрий Губерниев Россия футболида йил қаҳрамони деб кимни билишини айтди. Унинг фикрича, бу унвон «ПСЖ» дарвозасини қўриқлаётган Матвей Сафоновга лойиқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Йил қаҳрамони — Матвей Сафонов! Нега эканини тушунтириб ўтиришнинг ҳожати йўқ», — дея Губерниевнинг сўзларини «Чемпионат» келтирди.
Яқинда бўлиб ўтган Қитъалараро кубок финалида Сафонов ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида тўртта зарбани қайтарди ва «ПСЖ»га «Фламенго» устидан ғалаба қозониб, трофейни қўлга киритишда катта ҳисса қўшди. Ўтган йил давомида эса Сафонов «ПСЖ» билан жами олти совринни ютди, улар орасида Европа чемпионлари кубоги ҳам бор.
«ПСЖ»нинг навбатдаги учрашуви 4-январ куни бўлиб ўтади — жамоа Лига 1 доирасида «Париж»га қарши майдонга тушади.
