ru24.pro
Sport 24/7
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
31

«Бетис» 2025 йилда бош билан урилган голлар бўйича етакчи

0

Испаниянинг «Бетис» клуби Ла Лигада 2025 йил давомида бош билан киритилган голлар бўйича энг юқори кўрсаткични қайд этди. Чемпионат статистикларига кўра, севилияликлар бу даврда бош билан аниқ 15 та гол уриб, рақибларини ортда қолдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Айни пайтда «Бетис» Испания чемпионати турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда: жамоа 17 учрашувда 28 очко жамғарган. Якшанба куни клуб 2026 йилнинг илк ўйинида Мадриднинг «Реал» жамоасига қарши майдонга тушади, шундан сўнг аутсайдер «Оведо»га қарши сафардa яна бир беллашув кутмоқда.

Маълумот учун, «Бетис» тарихида Испания чемпиони унвонини фақат бир марта — 1935 йилда, мамлакатда фуқаролар уруши бошланишидан бир йил аввал қўлга киритган.