ru24.pro
Sport 24/7
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
30
31

«Манчестер Сити» Семеньо учун иқтидорли ўйинчисидан воз кечадими?

0

Англия Премьер-лигасида жорий мавсум чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Манчестер Сити" ҳужум чизиғини янада кучайтириш ниятида. Манчестерликлар қишки трансферлар ойнасида "Борнмут" сафида самарали ўйин кўрсатаётган ганалик ҳужумчи Антуан Семеньони ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Агар мазкур трансфер амалга ошса, “шаҳарликлар” таркибида рақобат янада кескинлашади. Бу эса айни пайтда ҳам асосий таркибда кам ўйин амалиётига эга бўлаётган иқтидорли ёш футболчи Оскар Боббнинг жамоани тарк этишига олиб келиши мумкин.

Talksport нашри тарқатган маълумотларга кўра, 25 ёшли Семеньонинг Манчестерга кўчиб ўтиши Боббнинг майдондаги имкониятларини янада чеклаб қўяди. Шу сабабли клуб раҳбарияти 22 ёшли норвегиялик вингерни ижара ёки тўлиқ трансфер орқали бошқа жамоага қўйиб юбориш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Айни пайтда Оскар Боббга АПЛнинг икки клуби — "Кристал Пэлас" ва "Фулхэм" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ҳар икки жамоа ёш футболчини ўз таркибида мунтазам ўйин амалиёти билан таъминлашга тайёр экани айтилмоқда.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Оскар Боббнинг бозор қиймати айни пайтда 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Жорий мавсумда у Хосеп Гвардиола бошчилигидаги жамоа сафида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма билан ажралиб чиққан.

Мутахассислар фикрича, Семеньо трансфери “Манчестер Сити”нинг чемпионлик пойдеворини янада мустаҳкамлаши мумкин. Бироқ бу қарор ёш футболчилар тақдирига ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Энди барча эътибор январь ойидаги трансфер ҳаракатларига қаратилган: Гвардиола қайси йўлни танлайди — рақобатни кучайтириш ёки ёш иқтидорларга сабр қилиш?