ru24.pro
Sport 24/7
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Запата: "Адолатсиз натижа"

0
А Серия 14-турининг сўнгги учрашувида "Торино" ўз майдонида "Милан"га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Турин клуби ҳужумчиси Дуван Запата учрашув натижасидан қониқмагани ва уни адолатсиз деб ҳисоблашини айтиб ўтди.

"Шахсан мен қарама-қарши ҳисларни бошдан кечирдим. Бир томондан, узоқ вақтгача гол ура олмаган эдим, бошқа томондан эса ютқаздик.

2:0 ҳисобида олдинда эдик, бу каби устунликни бой бериш айниқса оғриқли бўлди. Бу адолатсиз натижа.

Аммо ижобий жиҳатларга ҳам эътибор қаратиш лозим: биз мусобақа жадвалида пешқадам бўлган клубга қарши яхши ўйин кўрсатдик", – деди Запата pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Запата ўйиннинг 17-дақиқасида жамоаси учун иккинчи гол муаллифи бўлди.