ru24.pro
Sport 24/7
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Фабрегас: Ҳимояда ўйнагандан кўра йирик мағлубиятни танлайман

0
«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас шанба куни «Интер»га қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишларига қарамай, натижа учун ўта ҳимоявий тактикаларни қўллаш ниятида эмаслигини таъкидлади. "Биз жуда кучли жамоага қарши ўйнадик.

Биз 6-3-1 ёки 5-4-1 каби схемаларни қўллаб, фақат ҳимояланишимиз мумкин эди... Лекин мен бундай йирик ва адолатли ҳисоб билан мағлуб бўлганимни афзал кўраман", - деди Фабрегас DAZNга берган интервьюсида.

Ҳозирда «Комо» Италия чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Сеск Фабрегас жамоаси навбатдаги учрашувни душанба, 15-декабр куни сафарда «Рома»га қарши ўтказади.