ru24.pro
Sport 24/7
Ноябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
30

Манчестер Юнайтед футболчиси сафга қайтади

0
Манчестер Юнайтед ҳужумчиси Матеус Кунянинг бошидан олган жароҳати сабабли майдонга туша олмаган эди. 26 ёшли футболчи Эвертонга қарши ўйиндан олдин машғулотларда жароҳат олган ва бу муаммо дастлабки тахминлардан жиддийроқ бўлиб чиққанди.

Шу сабабли бразилиялик футболчига хавфсизлик чораси сифатида қўшимча дам берилган эди. Журналист Бен Жейкобснинг маълумотларига кўра, агар ҳаммаси режа бўйича кетса, Матеус Кунянинг Кристал Пэласга қарши ўйинда майдонга қайтиш имконияти юқори.

Қизил иблисларнинг ушбу сафар ўйини Англия Премьер-лигасининг 13-турида, якшанба куни бўлиб ўтади.