ru24.pro
Sport 24/7
Ноябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28
29
30

UFC 324: Жастин Гэтжи ва Пэдди Пимблетт ўртасида улкан тўқнашув...

0

25 январь санасида АҚШнинг машҳур Лас-Вегас шаҳри яна бир йирик жанг оқшомига гувоҳ бўлади — бу сафар октагон марказида “UFC 324” турнири ташкил этилади. Мазкур кеча нафақат томошабинлар, балки жаҳон ММА жамоатчилиги учун ҳам эътибор марказида турибди.

Шу куни UFCнинг энг кўзга кўринган жангчиларидан бири — америкалик Жастин Гэтжи (26-5) ва Англиядан катта шовқинлар билан юксалаётган Пэдди Пимблетт (23-3) енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлик камари учун рўпарў келади. Бу жанг нафақат мақом, балки келгуси чемпионлик сари йўл муҳри сифатида ҳам кўрилмоқда.

Пимблетт ўзининг сўнгги чиқишида Майкл Чендлерни учинчи раундда техник нокаут билан енгиб, мухлислар олдида яна бир бор ўзининг портловчи услубини намойиш этганди. Гэтжи эса бундан аввалги жангда жуда кучли рақиблардан бири Рафаэль Физиевни ҳакамларнинг якдил қарори асосида мағлуб этиб, ўзининг тажрибали ва барқарор жангчи эканини исботлади.

“UFC 324” турнири айнан шу тўқнашув билан янада қизиб кетиши, жангсеварлар учун йилнинг эсда қоларли кечаларидан бири бўлиши айни ҳақиқат. Иккиси ҳам камар учун жонини бериб курашадиган даражада — демак, томоша кафолатланган.