ru24.pro
Sport 24/7
Ноябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Кейн: "Олтин тўп" учун фақат голлар етарли эмас...

0

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн навбатдаги "Олтин тўп" учун кураш ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Мен ҳатто 100 та гол уришим мумкин, лекин агар Чемпионлар лигаси ёки Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқмасам, бу "Олтин тўп"ни қўлга киритишимга ёрдам бермайди.

Айни шу ҳолат Эрлинг Ҳоланд ва бошқа даъвогарлар учун ҳам амал қилади. "Олтин тўп" учун совринлар муҳим аҳамиятга эга", – дейди инглиз снайпери "Бавария услуби" Телеграм-каналида.

2025/2026 йилги мавсумда Кейн "Бавария" сафида 17 ўйинда иштирок этиб, 23 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. Англия терма жамоаси учун эса у Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичида 7 ўйинда 6 та гол киритди.