Тухель: Англия рақибларга имконият бермайди
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинида Албанияга қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Тухелнинг айтишича, унинг жамоаси сўнгги вақтларда кўп нарсаларни ўрганган ва ҳимояда анча мустаҳкам ўйнашни бошлаган.
"Бизнинг жамоа анча тажриба орттирди ва ҳимоямиз кучайган. Рақибларга кўп имконият бермаяпмиз. Албатта, биз фақат ғалабага интиляпмиз, бироқ Албания ҳам осон жамоа эмас. Улар ҳимояда яхши ўйнайди, ихчам ва қарши ҳужумларда кучли," – деди Тухель матбуот анжуманида.
Англия ва Албания ўртасидаги учрашув 16 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.
