ru24.pro
Sport 24/7
Ноябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

"Барселона" беш ҳимоячидан бирини танламоқда

0

Каталониянинг "Барселона" клуби ёзги трансфер ойнасидан жамоани тарк этган Иниго Мартинеснинг ўрнини тўлдира оладиган янги ҳимоячисини изламоқда.

Sport.es нашри журналистларининг хабар беришича, "кўк-анорранглилар"нинг потенциал янги трансферлар рўйхатидан беш нафар ҳимоячи ўрин олган.

Клуб қуйидаги футболчилар ўртасида танлов қилмоқда: Нико Шлоттербек, Марк Гехи, Дайо Упамекано, Гонсалу Инасиу ва Тийел Тати.

Ла Лига доирасидаги дастлабки 12 турдан сўнг, Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги "Барселона" 28 очко тўплаб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳозирда пешқадам "Реал"дан уч очко ортда қолмоқда.