ru24.pro
Sport 24/7
Ноябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Франция терма жамоаси собиқ мураббийи Шевальени қўллаб-қувватлади

0

ПСЖ дарвозабони Люка Шевалье бу мавсумда ўзининг энг яхши ўйинларини кўрсата олмаяпти. У нафақат футбол жиҳатлари, балки сиёсий ҳолатлар сабабли ҳам танқид остида қолмоқда.

Шевальени қўллаб-қувватлаш учун Франция терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Карим Букру чиқди. У ўз вақтида Люкани ҳам мураббий сифатида бошқарган.

"Мен нафақат Люкани, балки унинг оиласини, отаси Фреддини ҳам яхши биламан. Ҳозир Люка ҳақида ёзилаётган гаплар унинг оиласига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Люка – ажойиб, соғлом ва тарбияли ёш йигит. Худди шундай сўзларни унинг ота-онаси, айниқса, яхши биладиган отаси ҳақида ҳам айта оламан", – деди Букру "Le Parisien"га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Люка Шевалье "ПСЖ"га "Лилль" клубидан ўтган.