Павлюченко Россия - Чили ўйинини баҳолади
Россия терма жамоаси BetBoom дўстлик учрашуви доирасида Чили миллий жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин ҳақида ўз фикрларини Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби собиқ ҳужумчиси Роман Павлюченко билдириб ўтди.
"Биз ўз майдонимизда ўйнаймиз, бу муҳим мотивацион омил. Стадион ҳам яхши, майдон ҳолати ҳам жойида бўлади. Шунинг учун Чили терма жамоасини мағлуб эта олмаслигимиз учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман", - дея таъкидлади мутахассис "Ставка ТВ" орқали.
Россия ва Чили терма жамоалари ўртасидаги учрашув 15 ноябрь, шанба куни "Фишт" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
