ru24.pro
Sport 24/7
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Гвадиола Абдуқодир Ҳусановдан нега ҳайратга тушганини айтди!

0
Абдуқодир Ҳусанов Ангдия Премьер-лигасининг 25-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ва “Ньюкасл” ўртасидаги учрашувни тўлиқ ўтказди.

Таъкидлаш жоизки, 20 ёшли марказий ҳимоячининг “қарғалар”га қарши намойиш қилган ўйини мутахассислар томонидан юқори баҳоланмоқда. Шунингдек, ўзбек футболчисининг учрашувдаги фаоллиги ва хатти-ҳаракатлари манчестерлик футбол ишқибозларига ҳам ҳар томонлама маъқул келди.

Статистик марказлар экспертларининг ҳисоб-китобларига кўра, Абдуқодир анча яхши кўрсаткичларни қайд этди. Легионеримиз ушбу ўйин давомида 76 марта тўпга тегинишга муваффақ бўлиб, 68 та узатма берди. Уларнинг 63 таси жамоадошларига аниқ етиб борди (94 %).

Бундан ташқари, иқтидорли ҳимоячи ўйин давомида 7 бора узоқ масофага узатмани амалга оширди, рақиб жарима майдончаси атрофига хавфли вазият келтириб чиқарган учта пас узатди, саккиз маротаба ҳимоявий ҳаракатларни бажарди, барча яккакурашларда ғолиб чиқди ва бирор марта рақибга алдангани йўқ,

Учрашувдан кейин Хосеп Гвардиола Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашда асосий рақобатчиларидан бири устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалаба иштирокчилари ҳақида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Бу баҳсда биз аслида қандай жамоа бўлганимизни эсга олдик. Жорий мавсум бугунги ўйинга қадар бунақа юқори даражага чиқа олмагандик. Лекин ҳеч қачон ҳаракатни тўхтатмаганмиз. Фақат айрим ҳолатларда ҳаракатлар ўхшамаган вазиятлар ҳам бўлди.

Ўйин темпи, шиддати ва интенсивлиги менга маъқул келди. Нико Гонсалес ва Абдуқодир Ҳусанов бугун жуда зўр ўйнади. Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишимиз учун бу каби беллашувларда ғалаба қозониш шарт, - деди Гвардиола.

“Шаҳарликлар” бош мураббийи Англияга кўчиб ўтганидан бери илк бор тўлиқ учрашув ўтказган Абдуқодир Ҳусановнинг кучли ва заиф томонларини ҳам айтиб ўтди.

- Ҳусановнинг ҳужумга ўтишдаги тезлиги ҳафратланарли даражада зўр ва айнан мана шу хусусияти учун уни танлаганмиз. Ҳақиқатан, Абдуқодир жуда тезкор.

Бироқ Абдуқодир яккакурашларда ғолиб чиқолмаса, дарров ортиқча даражада агрессив ўйинчига айланиб қолади.

Ҳусанов ҳали мослашиш жараёнида, бу бироз вақт талаб қилади, ҳали легионеримиз ҳамма нарсани ўрганиб олади, - деди Хосе Гвардиола “Манчестер Сити” клуби расмий сайти вакиллари билан суҳбатда.

Таъкидлаш жоизки, энди “Манчестер Сити”ни олдинда иккита мураккаб тўқнашув кутиб турибди. “Шаҳарликлар” 19 февраль куни Мадридда “Реал” меҳмони бўлади. Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг биринчи учрашувда Карло Анчелотти шогирдлари “Этихад”дан 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган. Хосеп Гвардиола энди рақиб майдонида реванш олишга уриниб кўради.

23 февралда эса, манчестерликларни Премьер-лига пешқадами “Ливерпуль” билан уй учрашуви кутиб турибди.

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ушбу бўлажак беллашувларда Абдуқодир Ҳусановга бемалол ишонч билдириши кутилмоқда.