ru24.pro
Sport 24/7
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Хосеп Гвардиола: “Реал”га қарши қандай ўйнашимиз кераклигини биламан!

0
Хабарингиз бор, УЕФА Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи доирасида “Манчестер Сити” Мадриднинг “Реал” клуби билан куч синашади. Испаниялик мутахассис ҳисобланган Хосеп Гвардиола мазкур тўқнашувдан аввал матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ва рақиб ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз сўнгги ойларда унчалик яхши ўйин кўрсата олмадик. Шу сабабли, ҳозирги ўрнимизга лойиқмиз. Қуръа қандай бўлса, шундай қабул қиламиз ва бу синовга тайёрмиз.

Сўнгги йилларда “Реал Мадрид” билан бизнинг баҳсимиз жуда катта рақобатга айланиб кетди. Бироқ, тарих нуқтаи назаридан бизни таққослаб бўлмайди, очиғи. Шундай бўлса ҳам, охирги ўн йилликда биз юқори даражада бўлдик, деб айта оламан.

Улар ҳозирги кунда лига етакчиси ва “Атлетико” ҳамда “Барселона” билан чемпионлик учун курашмоқда. Уларни мағлуб этиш учун биз иккита яхши ўйин ўтказишимиз талаб қилинади.

Албатта, биз яхши ўйнашимиз мумкин, лекин олдинги йиллардагидек барқарор эмасмиз. Аммо сўнгги ўн йил давомида жуда яхши ўйин кўрсатган футболчиларга ишончим баландлигини инкор этолмайман.

Мадридликларнинг ҳужумчилари жуда кучли. Улар қисқа ва узоқ узатмалар билан ўйнай олишади, шунинг учун биз ўз ўйинимизга мажбурлашимиз керак.

Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида 24 жамоа ичида 22-ўринда тугатсангиз, ҳеч қандай имтиёз талаб қила олмайсиз. Кучли саккизликка яқинлашиш учун етарли очко тўплай олмадик. Биз бунга лойиқ эдик. Аммо жамоамизда ўзига хос нарса бор. Умид қиламизки, эртага муваффақиятга эришамиз.

Албатта, жавоб учрашувини уй майдонида, ўз мухлисларинг олдида ўтказган яхшироқ. Лекин биз бунга лойиқ бўлмадик.

Агар “қироллик клуби”ни ютсак, бу мавсумнинг қолган қисми учун катта туртки бўлади. Қандай ўйнашимиз кераклигини биламан. Шу билан бирга, футболчиларим эртанги ўйинга интизорлик билан тайёргарлик кўришмоқда”, – деди “шаҳарликлар” бош мураббийи.

Маълумот ўрнида, “Манчестер Сити” ва “Реал Мадрид” клуби ўртасидаги беллашув 11 февралдан 12 февралга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00 да бўлиб ўтиши режалаштирилган.